Жан Пьеро Гасперини «Рома»нинг ёзги трансфер режалари ҳақида гапирди
«Рома» бош мураббийи Джан Пьеро Гасперини яқинлашаётган трансфер ойнаси олдидан клуб режалари ҳақида фикр билдирди.
«Трансфер бозорига оид турли тахминлар жуда кўп, аммо жамоа бир кунда эмас, босқичма-босқич қурилади. Биз олдимизга жорий таркибдан ҳам кучлироқ жамоа шакллантириш мақсадини қўйганмиз. Лекин шу билан бирга, мавсумнинг сўнгги турида 90-дақиқагача курашган ўша футболчилар гуруҳи билан яна бошидан йўлга тушиш жуда муҳим. Бу – қимматли жамоа, мустаҳкам ядро, биз эса уни сақлаб қолишимиз, шу асосга янги, савияни янада оширадиган футболчиларни қўшишимиз керак.
Биз бу шаҳар ва доим стадионни тўлдириб, камдан-кам жойда учрайдиган муҳит яратадиган мухлисларга ҳурмат сифатида жуда пухта ва жиддий ишлашимиз шарт. Рим – катта аҳамиятга эга шаҳар, биз эса бу жамоанинг ўсишига, қадамба-қадам олға силжишига ёрдам беришга мажбурмиз», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Фикрлар