Жанг бекор қилинганига Усик қандай муносабат билдирди?
Александр Усик(21-0, 14 КО) WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри(34-0-1, 24 КО) билан 17 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган жангнинг бекор қилинганига муносабат билдирди.
“Мен ҳар доимгидек машғулот ўтказардим. Спаррингдан сўнг, жамоам менга Тайсон жароҳат олганини айтди. Мен эса шунчаки табассум қилдим ва машғулотларга қайтдим. Хоҳ кун, хоҳ тун бўлсин – исталган вақтда мутлақ чемпионлик учун курашишга тайёрман. Фьюрига эса тезроқ тузалиб кетишини тилайман", – деди Усик ММА hour да.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги жангнинг янги санани маълум — учрашув 18 май куни бўлиб ўтади. Ўтказилиш жойи ўзгаришсиз қолмоқда.
Фикрлар