Жанжалга ва иккита сариқ карточкага сабабчи бўлган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Ангдия Премьер-лигасининг 20-турида бош мураббий Энйо Марескадан айрилган “Челси”ни қабул қилди. Оғир ўтган учрашувда кучлар тенг келди – 1:1.

Tecno

Абдуқодир Ҳусанов учрашувга 51-дақиқада қўшилди. У жароҳат олган марказий ҳимоячи Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушди.  

Ҳусанов иштирокидаги кульминацион вазият учрашувнинг 78-дақиқасига тўғри келди. Абдуқодир “Манчестер Сити” дарвозасига хавф солган рақиб ҳужумчиси Лиам Диапга зарба беришга имконият қолдирмади.

Англиялик форвард майдондан ташқарига чиқиб кетган ҳолатда аламидан ўзбек ҳимоячисини реклама тўсиғига итариб юборди. Бунинг оқибатида “Сити” футболчилари Лиам Делап билан орани очиқ қилишга киришиб кетди. Бу вазият Делап ва Матеуш Нуньешнинг сариқ карточка олиши билан якунланди.

Нуфузли манбалардан бири – esteemedkompany.com экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Жанлуижи Доннарумма — 7/10:

Битта ажойиб сейвни амалга оширди ва “Челси”нинг жавоб голини олдини олишда деярли ҳеч нарса қила олмас эди.

Матеуш Нуньеш — 7,5/10:

Нуньешдан рақиб ҳужумкор футболчиси  Педро Нетуга қарши яна бир ишончли ўйин.

Рубен Диаш — 7/10:

Рубен Диашнинг яна бир барқарор чиқиши. Ҳимояда ишончли ўйнади ва жамоаси ўйинини қўллаб-қувватлаб турди.

Йошко Гвардиол — 6,5/10:

Афсуски, Гвардиол жароҳат олди ва 50-дақиқада алмаштирилди. Шу пайтгача у яхши ўйнаётган эди. Унинг жароҳати жуда жиддий эмас, деган умид бор.

Нико О’Райли — 6,5/10:

Керак бўлган пайтларда ҳимояда яхши ҳаракат қилди ва яккакурашларда ғалаба қозонди. Ҳужумда эса у қадар яхши кўринмади, чунки чарчагандек эди. Афсуски, О’Райли Мало Густога қарши ҳал қилувчи яккакурашда ютқазди, бу эса “Челси”нинг ўйин охиридаги жавоб голига олиб келди. Бу О’Райли учун ўйин сўнгидаги қаттиқ сабоқ бўлди.

Родри — 9/10:

Родридан ажойиб ўйин. У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда юқори даражада ҳаракат қилди. Родри “Манчестер Сити” футболчилари орасида энг юқори баҳо олди.

Тижани Рейндерс — 7,5/10:

Рейндерснинг голи жуда чиройли бўлди, аммо умуман олганда, унинг ўйини ҳам экспертларга маъқул келди.  У “Сити”га тўп назоратида устунлик қилишга ёрдам берди ва Премьер-лигада ўйнаш учун нима кераклигини яхши тушунадиган футболчи экани кўриниб турибди.

Бернарду Силва — 7/10:

Бернарду Силвадан яна бир профессионал ўйин. У жамоа манфаати учун бор кучини берди.

Райан Шерки — 6/10:

Шерки учун энг яхши ўйин эмас. Айрим пайтларда у тўпни ҳаддан ортиқ ушлаб қолди, техникаси эса қониқарли эмас эди.

Фил Фоден — 6/10:

Фодендан яна бир омадсиз ўйин. У қарор қабул қилишда хатолар қилди ва чарчаган футболчидек кўринди.

Эрлинг Холанд — 6,5/10:

Холанд тўпни устунга теккизди ва ўз имкониятларига эга бўлди. Афсуски, у гол ура олмади ва бу ҳал қилувчи омилга айланди.

Захирадан тушганлар

Абдуқодир Ҳусанов — 7/10:

Экспертларнинг фикрича, Ҳусанов алмашувдан кейин ажойиб ўйнади. У Лиам Делап томонидан бўлган хавфни яхши бартараф этди ва ишончли ўйин кўрсатди. Анча фаол ҳаракат қилди.

Жереми Доку — 6/10:

Ёрқин лаҳзалар бўлди, аммо у ўйинга ўзи истагандек таъсир ўтказа олмади.

Натан Аке — Баҳосиз:

Баҳо қўйиш учун майдонда етарлича вақт ўтказмади.

 

Ҳусановни туртиб йиқитган Делапга фанатлар ғазабини сочяпти

Диққат марказида – Шомуродов!
Шомуродов ва Файзуллаев яна бир жамоадоши билан хайрлашди

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
05/01/2026 09:45
ОЗИБ ЕЗИБ БИР МАРТА МАЙДОНГА ТУШСА БИР НАРСАНИ КАЙТА- КАЙТА ЕЗОВУРМАСДАН ТИНЧ КУЙИНГЛАР БУ БОЛАНИ ТЕГИРМОНЧИГА УХШАБ АЙЛАНТИРАСАНЛАРМИ БУЛДИДА ЭНДИ.
kenjebaev
05/01/2026 05:34
Zo'r
kenjebaev
05/01/2026 05:34
12311