Жаноб Мбаппе! Мессининг тақдирини сиз ҳал қилинг!

  • 19 май, 2022, 22:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти ҳамон Мбаппедан кўнгил уза олмаяпти. Париж клубига эгалик қилувчи Қатар шайхлари Килианни сақлаб қолиш учун унга ўта катта ваколатлар беришга тайёр.

Tecno

El Chiringuito нашрининг ёзишича, агар Мбаппе янги битим имзоласа, клуб амалга ошираётган лойиҳа эгасига айланади. Унга кўра, Мбаппе таркибда ўзи истаган ўйинчини ўйнатади. Ўзига маъқул келмаганларни сотиб юбориш, ўзи истаган ҳамкасбларини трансфер қилиш ваколатига эга бўлади.

Бир сўз билан айтганда, агар Лионель Месси Мбаппега ёқмай қолса, унинг жамоадаги тақдирини айнан Килиан ҳал қилади.

Бундан ташқари, 23 ёшли ҳужумчи биргина имзо учун 100 миллион евро бонус ва ҳар бир мавсумга 50 миллион евродан маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
19/05/2022 22:16
Бунақада жамоа қуриб бўладими?