Жанубий Корея - Германия. Матнли онлайн трансляция

"F" гуруҳида барча жамоада кейинги босқич имконияти сақланиб турибди. Жанубий Корея ва Германия термаларининг бошланғич таркиблари билан танишинг:

> Мексика - Швеция - 0:3

Жанубий Корея: Чжо Хен У - Ким Ен Гвон, Юн Ен Сон, Хон Чхоль, Чжан Хен Су - Ку Чжа Чхоль, Чжон У Ен, Мун Сон Мин, Ли Чжэ Сон, Ли Ен - Сон Хин Мин.

Захира: Ким Мин У, Ки Сон Ен, Ким Чжин Хен, Ко Е Хан, Ким Сын Гю, Чжон Сын Хен, О Бан Сок, Пак Чжу Хо, Чжу Се Чжон, Ким Син Ук, Ли Сын У, Хван Хи Чхан.

Германия: Нойер - Хуммельс, Зюле, Киммих, Хектор - Хедира, Кроос, Ўзил, Горетцка, Ройс - Вернер.

Захира: Платтенхардт, Гинтер, Дракслер, Трапп, Мюллер, Рюдигер, Руди, Брандт, Гюндоган, тер Стеген, Гомес.

  • ЖЧ. F-гуруҳи
  • 3-тур

Жанубий Корея

  • Ким Йонг-Гвон 90'
  • Сон Хын Мин 90'
2 : 0

27/06/2018, 19:00

Германия

  • 90+8'

    Ўйин тугади! Ҳа, тушундингиз: Германия турнирни тарк этди. хайр Германия. Яна гуруҳда сўнгги ўрин билан.

  • 90+6'

    АААААААААААА. ГГООООООЛЛЛЛ!!! Корейслар иккинчи голни урмоқда. Нойернинг рақиб жарима майдони яқинидаги қўпол хатосидан Сон Хин Миннинг узатмасидан жамоадоши бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

  • 90+3'

    ГОООЛЛЛЛ! Корея! Олдинига гол инобатга олинмаган эди, бироқ такрорий ҳолат бундай эмаслигини тасдиқлади. Хайр ГЕРМАНИЯ... 0:1

  • 90'

    Корейслар бурчакдан тўп тепиш имкониятига эга бўлдмоқда

  • 88'

    Хавфли вазият. Немислар ҳимоячиси Хуммельс марказий ҳужумчи ўрнига. Қанотдан узатилган тўпни боши билан йўллай олмади, аниқроғи елкасига тегиб қолди.

  • 81'

    Хектор ўрнига Брандт майдонга тушди. Бу ёғи таваккал. Ҳужумни кучайтирмоқда немислар...

  • 79'

    Хван Хи Чхан чарчади. Ўрнига Ко Е Хан тушди.

  • 78'

    Ана холос! "Тоттенхем" ҳужумчиси Сон Хин Мин яқин бурчакни нишонга олди. Аммо яна бироз ноаниқ!

  • 71'

    Мун Сон Мин ўрнига Чжу Се Чжон майдонга тушди.

  • 66'

    Нариги ўйинда шведлар учинчи тўпни киритди. 0:3. Агар Германия ҳеч бўлмаса битта гол урмаса, турнир билан хайрлашади.

  • 64'

    Горетцка ўрнига Мюллер майдонга тушди. Барчаси тушунарли.

  • 59'

    Хедира ўрнига Гомес майдонга тушди. Лев яна таваккал қилмоқда, аммо ҳозир немислар гуруҳдан чиқа олмайди, бу натижа билан..

  • 56'

    Корейсларнинг хавфли ҳужуми! иккига иккки. аммо ноаниқ узатма. Барчаси яна бошидан бошланади.

  • 54'

     

    Хван Хи Чхан ўрнигаКу Чжа Чхол майдонга тушди...

  • 50'

    Мун Сон Мин тўпни йўқотди ва Крооснинг оёғини тепиб олди ва сариқ карточка.

  • 49'

    Корейслар қарши ҳужумда, аммо Мун Сон Мин узоқ ўйланиб, тўпни йўқотди.

  • 48'

    Чжон У Ен Хедирани майдон марказида алдаб, 25 метрдан Нойерни синаб кўрди. Немис посбони ўз ўрнида.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус! Ҳисоб очилгани йўқ.

  • 44'

    Ўйин кўтаринки руҳда бўлмаяпти. Иккинчи бўлимда улардан бошқача ўйин кутиб қоламиз.

  • 39'

    Хуммельс рақиб дарвобони ҳудудида. "Бавария" футболчи ишлатган финт иш бермади.

  • 35'

  • 30'

    Вернер ҳимоячилар тақибидан қочишга ҳаракат қилди, аммо тп узатишга имкон қолмади.

  • 24'

    Яна Сон! жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Ли Чжэ Сону Кроосга нисбатан ишлатгани учун огоҳлантирилди.

  • 18'

    Хавфли вазият! Германия дарвозаси олдида. Корейсларнинг зарбасини Нойер қайтари юборди ва рақиб бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 15'

    Мюллер илк марта ЖЧ-2010да терма жамоада пайдо бўлган эди, бу турнир унинг учун омадсиз бошланди.

  • 10'

    Кроос бу сафар ўз омадини ўйин бошида синаб кўришга ҳаракат қилмоқда, бироқ унинг вақти учрашув сўнгида келади.

  • 8'

    Чжон У Ен Хекторга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

  • 5'

    Олдинги учрашув қаҳрамонларидан бири Ройс жамоадошларини тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ бунга бирорта немис футболчиси етиб келмади..

  • 2'

    Германия термаси ўзи учун ноанъанавий формада ҳаракат қилмоқда. Яшил форма...

  • 1'

    Ўйин бошланди...

  • -'

  • -'

    Екатеринбургдаги ЖЧ-2018 сўнгги учрашув бошланиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!