Жанубий Корея - Мексика. Матнли онлайн трансляция

- Биздан узоқлашманг! Бироздан сўнг мусобақанинг марказий ўйинларидан бири Швеция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. SPORTS.uz интернет портали мазкур учрашувдан ҳам матнли онлайн трансляцияни амалга оширишни режалаштирган.
 
- Шундай қилиб "F" гуруҳи иккинчи тур илк учрашувида Мексика терма жамоаси ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш масаласини яхшилаб олди. Кореяликлар эса иккита мағлубиятдан сўнг бирорта очко жамғара олмади.
 
90+5' Ўйин тугади. Ҳакамнинг ўйинни тамомловчи хуштаги янгради. Корейслар учун барчаси тамом. Ўйин Мексика термас фойдасига ҳал бўлди. 1:2.
 
90+3' Корейслар ўйинни голсиз тарк этишмайдиган бўлди. Сон Хон Мин ўз номини таблога ёздириб қўйди.
 
90' Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди. Корейслар деярли мағлубиятни тан олиб бўлишди.
 
89' Жамоаларнинг йўқотадиган нарсаси қолмади. Энди улар очиқ ўйин намойиш қилишмоқда.
 
84' Жанубий Корея термасида сўнгги ўзгариш: Мин-Ву Ким ўрнига Чхоль Хон майдонга тушди.
 
81' Жамоалар чарчашди. Яна 10 дақиқа чиқаб беришса бўлди. Мексика муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олса, кореялик учинчи ўйинни расмиятчилик учун ўтказади, агар ҳисоб шу тарзда якун топса...
 
79' Чичарито Ён Чонга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.
 
77' Корейсларда ҳам ўзгариш. Мун Сон Мин ўрнига Чжон У Ён ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилади.
 
77' Биринчи гол муаллифи Вела майдонни тарк этди, дос Сантос ўйинни давом эттиради.
 
75' Очоага нисбатан Сон-Ён Ки жуда қўпол ўйнади...
 
72' Ли Син У Лайюнга "раҳм қилмади" ва сариқ карточкага мунсиб кўрилди.
 
71' Лосано Хесус Коронга ўрнини бўшатиб берди.
 
67' Гуардадо ўрнини Мексика термасининг афсоналаридан бири Маркесга бўшатиб берди ва сардорлик боғичини топширди.

66' ГООООООООООООООООООООООООООЛ! 0:2!!! Чичарито ниҳоят мақсадига етди ва ҳисобни йириклаштирди.

64' Чжу Се Чжон ўз ўрнини Ли Син Уга бўшатиб берди. 

63' Ли Ён Лосанога қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

62' Хавфли вазият!!! Вела рақибларидан қочиб кетди ва қулай вазиятни қўлдан бой бериб, дублни расмийлаштира олмади.

60' Корейслар кам сонли ҳужумларидан бирини мексикаликлар қийинчиликсиз бартараф этишди. Улар яққол устунлик қилишмоқда.

58' ... ва ниҳоят Велани майдон марказида тўхтатиб қолган Ким Ен Гвон ўйиндаги илк сариқ карточка билан сийланди

55' Тиниб-тинимас Лосанони яна бир марта майдонга йиқитишди. Мексикалик учун навбатдаги қулай имконият...

53' Мун Сон Мин попал узатган тўп жарима майдони ичида Сальседонинг қўлига теккандек туюлди, бироқ якунда ундай бўлиб чиқмади. Шундай экан пенальти йўқ!

48' Ўйинда тўхталишлар кўп бўлмоқда, аниқроғи аут керагидан ортиқ...

47' Вела Лосанони тўп билан таъминламоқчи эди, аммо жамоадошлар бир-бирларини тушунишмади.

21:02 Иккинчи 45 дақиқаликка старт берилди.

20:45+1 Мексикаликлар сўнгги жарима зарбасини амалга оширишди, аммо натижа чиқмади. Ҳакам барчани танаффусга таклиф қилди.

20:45 Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди.

20:40 Бу зарбада Очоа рақибларига имконият қолдирмади...

20:39 Қойил Очоа! Сон Хин Мин билан бирга-бир чиқиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бурчак зарбаси!

20:36 Эррера қойилмақом тарзда Лайюнни тўп билан таъминлади. Корейслар эса буни зўрға бартараф этишди.

20:31 Сон Хин Миннинг жамаси 30 метрлардан берган жарима зарбаси Очоа дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди.

20:28 Чжо Хен У!!! Қандай сэйв! Вела дарвозанинг юқори қисмини аниқ нишонга олган эди, аммо корейслар посбони бармоқлари билан хавфни бартараф этди.

20:26 Мексика футболчи зарбада адамашди. Ҳисоб 0:1.

20:25 Вела тўп олдида...

20:25 Пенальти! Гуардадо Чжан Хен Су қўлини топди.

20:22 Сон Хин Мин!!! Уч марта у Очоа дарвзасига зарба йўллади! Иккитасига Мексика ҳимоячилари тўсиқ бўлган бўлса, учинчиси ўхшамади.

20:19 Сон Хн Минга нисбатан Сальседодан кичик қўполлик. "Тоттенхэм" етакчиси ўзига келиш учун бироз вақт керак бўлди.

20:17 Гуардадо узатган тўпи бу сафар ҳам етиб келмади.

20:16 Гальярдо қанотдан ҳужумга ўтди. Унга қарши чиққан ҳимоячи бу тўп оширилишига йўл қўймади. Мексикаликлар учун яна бир бурчак зарбаси...

20:13 Ли Ён! Унинг олдида фақатгина дарвоза ва дарвозабон борга ўхшади, бироқ тўп унга етиб келгунча 2 мексикалик футболчи хавфни бартараф этди.

20:12 Чичарито зарима майдонидан оширилган тўпни ўзига осонлик билан бўйсурдириб олди, аммо дарвозага аниқ зарба беришнинг уддасидан чиқа олмади.

20:10 Жарима зарбасидан мексикаликлар бурчак зарбасига ўтишди, аммо Чичаритога оширилган тўпни кореялик футболчи бартараф этди.

20:09 Гуардадо яхшажойиб тарзда олдинга кетаётганди, бироқ Ки Сон Ён уни қўполлик билан тўхтатиб қола олди холос. Жамаси 30 метрлардан жарима зарбаси амалга оширилади.

20:07 Лайюн мексикаликлар учун илк бурчак тўпини ишлаб, тўпни ўйинга киритиб берди.

20:04 Ли Ен иккинчи марта Лосанога нисбатан қўпол ўйнади. Бу гал мексикаликлар жарима майдонига яқинроқдан зарба бериш имкониятига эга бўлишди.

20:02 Мексика устунлик билан бошлади ўйинни. Жанубий Корея эса кучли прессинг қўлламоқда.

20:00 Ўйинга старт берилди.

Жамоалар таркиблари билан танишинг:

Жанубий Корея: Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Чжан Хен Су, Ли Ен, Мун Сон Мин, Ким Мин У, Ки Сон Ен, Чжу Се Чжон, Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Хын Мин.

Мексика: Очоа, Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела, Гуардадо, Лосано, Эрнандес

Иккинчи турнинг илк баҳсида Жанубий Корея футболчилари Мексика билан тўқнаш келишмоқда.

Қадрли футбол ишқибозлари! Россия яшил майдонларида ўтаётган мундиалда "F" гуруҳи вакиллари иккинчи тур ўйинларини бошлаб юборишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!