Жанубий Кореяда Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалига старт берилди
Ads

Қарийб бир ҳафта давом этадиган мазкур спорт анжуманида дунёнинг 50га яқин давлати вакиллари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Улар орасидан Ўзбекистон ўзбек жанг санъати терма жамоаси ҳам ўрин эгаллашган. Бу ҳақда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалининг очилиш маросими ҳақиқий байрамона руҳда ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу фестивалнинг спорт оламида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, барча иштирокчиларга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилашди. Шундан сўнг очилиш тантаналари учун тайёрланган мусиқий ва театрлаштирилган саҳналар намойиш этилди. Биз эса ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган спортчиларимизга бу йилги фестивалда ҳам улкан зафарлар тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, 2017-йил бўлиб ўтган фестивалда мамлакатимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашган эди.