Жанубий Кореялик футболчи фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин
ПСЖ вингери Ли Кан Ин фаолиятини "Атлетико Мадрид"да давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби жанубий кореялик ярим ҳимоячи Ли Кан Инни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Матрасчилар" 24 ёшли футболчини анча вақтдан буён кузатиб келмоқда. Лининг кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани Мадрид клубига қўл келиши ва футболчини ўзи томонига оғдириши учун фойдали бўлиши мумкин. Музокаралар аллақачон бошланган. "Атлетико" кореялик футболчини сотиб олиш ёки ижарага олиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. "Трансфермаркт" портали уни 25 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, форвард 21та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар