Жароҳат олган Толиссо икки ойни ўтказиб юборади
Оёғидан жароҳат олган "Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо жарроҳлик амалиётини ўтказади, деб хабар беради Bild.
Нашрнинг хабар беришича, футболчига чап оёқ сонининг зўриқиши ташхиси қўйилган. Дастлаб ярим ҳимоячи консерватив даволаниши режалаштирилган эди, аммо кейин жарроҳлик аралашуви тўғрисида қарор қабул қилинди. Футболчининг тикланиш вақти саккиз ҳафта бўлади.
Толиссо "Бавария" га 2017 йил ёзида "Лион" дан кўчиб ўтди. Трансфер суммаси 41,5 миллион еврони ташкил этди. Бу мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи Германия чемпионатининг 13 та ўйинида иштирок этган ва у битта гол муаллифи бўлиб, 2 та голли пас берди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар