Жастин Гэтжи Илия Топурияга қарши ғалаба формуласини айтди

  • 25.05.2026 20:58
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гэтжи амалдаги чемпион Илия Топурия билан жангдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

"Биламан, Топурия жуда кучли. Бироқ иккимизнинг ҳам жанг олиб бориш услубимиз ҳар хил. Уники кўпроқ боксга асосланган. Шунинг учун жуда эҳтиёт бўлишим керак. Ўйлашимча, позицияни тўғри танлаш бу баҳсда ҳал қилувчи омил бўлади. Агар масофани ушлаб, оёқ зарбаларини ҳам ўтказиб юбормасам, ғалаба қозониш имкониятим анча ошади", - деди америкалик.

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи ва Топурия тўқнашуви 14 июнь куни "UFC White House" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!