Жастин Гэтжи: "Илия Топурияга қарши жангда нималарга қодирлигимни кўрсатаман"

  • 27.04.2026 14:04
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Америкалик ММА устаси Жастин Гэтжи амалдаги UFC чемпиони Илия Топурияга қарши жанг ҳақида гапирди.

"Бу лаҳзанинг нақадар муҳимлигини тушунаман. Оқ Уй майсазорида, бундай томошабинлар олдида жанг қилиш ақл бовар қилмайдиган жараён. Қўшма Штатлар вакили эканимдан фахрланаман, бунга шубҳа йўқ. Ҳар сафар октагонга қадам қўйганимда, бу туйғуни ҳис қиламан. Фаолиятим якунида эса мухлислар учун қила оладиган энг яхши ишим - Илияга қарши тўқнашувда нималарга қодирлигимни кўрсатиш!" - дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи ва Топурия қарама-қаршилиги 14 июнь куни "UFC White House" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!