Жастин Гэтжи кейинги икки нафар рақибини айтди
UFCнинг енгил вазн тоифасидаги етакчиларидан бири Жастин Гэтжи (24-4)ўзининг яқин келажакдаги режалари ҳақида гапириб, ўзи жанг қилишни режалаштираётган бир нечта исмларни айтиб ўтди.
“Шоу давом этиши керак ва энди менинг навбатдаги рақибим Дастин Порье (29-7-1NC)бўлишига шубҳа йўқ. Шундан сўнг мен Дариуш-Оливейра жуфтлигида мағлуб бўлган билан жанг қилишни режалаштиряпман. Биламан, бу жангда ғолиб бўлгани йил охирида Махачевга қарши жанг қилади.Бу мен режалаштирган иккита жангдир ", - деди Гэтжи ММА Fighting нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжининг сўнгги жанги икки ҳафта олдин "UFC 286" доирасида бўлиб ўтди ва унда Рафаэль Физиевни (12-2) ҳакамларнинг қарорига кўра, мағлуб этганди.
Фикрлар