Жастин Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиши мумкинми?

  • 31.08.2026 21:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Жастин Гэтжи келаси йили октагонга қайтиши кутилаётган Конор Макгрегор билан жанг қилмаслиги мумкин.

"Агар менга Конорга қарши баҳсни таклиф қилишганида, шартномани кўриб чиқардим. Аммо бу содир бўлишига шубҳам бор. Боиси ҳозир Макгрегорнинг ўз муаммолари бор. Мен эса янги йилдан кейин фаолиятимдаги энг муҳим қарорлардан бирини қабул қилмоқчиман", - дея америкалик сўзларини келтирди "Bloody Elbow" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи июнь ойида Илия Топурияни муддатдан аввал енгиб, енгил вазнда UFC чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!