Жастин Гэтжига "вызов" ташланди

  • 25 февраль, 16:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

"UFC 313" турнирида Жастин Гэтжи ва Дэн Хукер ўзаро жанг қилиши керак эди. Бироқ Хукер жароҳат олгани боис, бу тўқнашув амалга ошмаслиги деярли аниқ бўлди. Шундан сўнг Рафаэль Физиев (12-3) Гэтжи(25-5)га "вызов" ташлади.

"Кел, Жастин, яна бир бор жанг қиламиз. Бу сафар сени албатта, мағлуб этаман" - деди қозоғистонлик аралаш яккакурашлар устаси.

Маълумот учун, Физиев ва Гэтжи ўртасидаги биринчи беллашувда америкалик очколар эвазига ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!