Жасур Абдураимов: Қўқонда жанговор ўйин гувоҳи бўлдик

 

Олий Лига 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” –“Пахтакор” (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “шерлар” устози Жасур Абдураимов иштирок этди.

“Ўйин жанговор руҳда ўтганини таъкидлаш жоиз. Стадион мухлислар билан тўлди. Ишқибозлар қизиқарли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа футболчилари ўйинда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Қўқонликларнинг пешқадамлар орасида юриши, бунинг устига мухлисларнинг стадиондаги ҳайқириқлари ўйинчиларимизга қўшимча босим ўтказганини инкор этмайман. Лекин такрор айтаман, ҳар икки клуб аъзолари борларини бериб тўп суришди.

Иккинчи бўлимда ташаббусга эга бўлганимизнинг сабаби босимни енгиб, муҳитга мослашиб олганимиз бўлди. Футбол эҳтиросларга бой ўйин. Шундай экан учрашув давомида ҳар қандай ҳолат вужудга келиши тайин.

Жамоа бир оила сифатида шаклланмас экан – яхши натижаларга эришиб бўлмайди. Мураббийнинг ютуғи футболчиларни бирлаштира олишида, деб ўйлайман”, – деб Жасур Абдураимов сўзларидан иқтибос келтиради “Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!