Жасур Абдураимов шогирдлари Россия U-21 термасига қарши баҳс олиб боради

 

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади. 

Қайд этиш жоиз, Россиянинг 1996 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат U-16 термаси 2012 йили Европа чемпиони бўлган. Ўша йили Ўзбекистон U-16 Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.

Россия ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви Жасур Абдураимов шогирдлари учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!