Жасур Алижонов: "Шоҳасан Хамзат Чапановни мағлуб этса, чемпионлик камари учун жанг қилади ва рақиб ҳам аниқ"
Хабарингиз бор, 7 январь куни MPL-7 турнири ташкил этилади ва марказий жангда ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов россиялик Хамзат Чапановга қарши октагонга кўтарилади. Мазкур жанг ғолиби навбатдагисида 77,1 кг вазн тоифасида MPL чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Биз ушбу воқелик юзасидан таниқли мураббий ва промоушеннинг раҳбарларидан бири Жасур Алижонов билан боғланиб, бунга ойдинлик киритишни сўрадик.
- Аслида, Хамзат Чапанов қирғизистонлик Эдил Есенгулов билан жанг қилиши керак эди ва ғолиб Бобур Қурбоновга қарши чемпионлик учун баҳс юритарди. Бироқ, Есенгулов бу жангдан бош тортганидан сўнг, унинг ўрнига Шоҳасан октагонга кўтариладиган бўлди ва табиийки бу жанг ғолиби ҳам чемпионлик камари учун Бобур Қурбоновга қарши жанг қилади.
Фикрлар