Жасур Ҳакимов: "Сўғдиёна" яхши трансферларни амалга оширди
Ўзбекистон Суперлигасининг 1-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан куч синашади. Мазкур учрашувдан олдин ҳужумчи Жасур Ҳакимов бўлажак ўйин ҳақида фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда.
""Сўғдиёна" билан ўйинга тайёргарлик жуда яхши маромда кетмоқда. Эътиборимизни бўлажак учрашувга қаратганмиз. "Сўғдиёна"га қарши беллашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд этиш ниятимиз бор. Насиб қилса, биринчи турда ишқибозларга ажойиб ғалабани тақдим этамиз.
Рақибимиз жамоавий томондан яхши шаклланган. Ўзим ҳам бу жамоа таркибида икки мавсум ўйнадим. Охирги пайтларда улар яхши трансферларни амалга оширишди ва жамоани кучайтиришди. Бизга қарши бор кучлари билан ҳаракат қилишади. Биз эса рақибни мағлубиятга учратиб, мухлисларимизни хурсанд этишга уринамиз", - деб айтиб ўтди Ҳакимов.
Фикрлар