Жасур Ҳасанов: "Бу йилги "Андижон" бошқача, бугун мезбонларнинг ғалабасини кутяпман"

Бугун Суперлиганинг иккинчи тур доирасида “Андижон” клуби “Бобур арена”да “Сурхон”ни қабул қилади. Мазкур учрашувга қизиқиш катта.

Жумладан,” Сўғдиёна” клуби етакчиси Жасур Ҳасановни ҳам ушбу тўқнашув бефарқ қолдирмаяпти. Беллашувдан олдин ушбу футболчи sports.uz сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Қандай ҳисоб қайд этилишини аниқ билмасам-да, бугун “Андижон”нинг ғалабасини кутаман. Шахсий фикрим шундайки, ўтган йилгига қараганда, бу йилги “Андижон” бошқача.

Биринчи турда “Қизилқум”га қарши ўйинини кўрдим, яхши таассурот қолдирди. Қишки йиғин пайтида ҳам андижонликларга қарши ўйнагандик. Ростдан бу йил ушбу клуб бошқача.

Бу йилги “Андижон” оилавий жамоа. Водий мухлисларини яхши биламан. Бугунги учрашувда фаворит майдон эгалари. Боз устига мезбонлар ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнайди. Ишончим комилки, бугун “Андижон” клуби ишқибозларини хурсанд қилади, - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
16/03/2021 15:57
Айтганиз бу'лсин фаришталар амийн десин Жаъсурбек