Жасур Ҳасанов жонли эфирдаги ҳунук ҳатти-ҳаракати сабаб бир ойлик иш ҳақининг тенг ярмидан айрилди

ЎзПФЛ АГМК — “Қўқон-1912” ўйинининг 84-дақиқасидаги мазкур ҳолат юзасидан АГМК клубини жиддий огоҳлантирди. Боиси, ҳар бир клуб регламентга кўра ўз ишчи-ходимлари, мураббийлари ва футболчилари учун жавобгардир. Ҳасановнинг ҳатти-ҳаракати ўйин вақтида бўлганида ёки бевосита мухлислар, футболчилар, ҳакамларга нисбатан кўрсатилганида, мазкур иш Тартиб-интизом ёки Этика қўмитасига оширилиши мумкин эди.  

Шунингдек, ЎзПФЛ хатидан сўнг АГМК футбол клубида ҳам ички йиғилиш ўтказилган ва унда Жасур Ҳасанов масаласи кўтарилган. Клуб раҳбарияти бу борада футболчи билан тушунтириш ишларини олиб борган. Ҳасановнинг ўзи эса ўша кунги ҳолат учун барчадан узр сўраган. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Вазиятдан келиб чиқиб, АГМК футбол клуби Ҳасановнинг бир ойлик иш ҳақидан ярмисини ушлаб қоладиган бўлди. Мазкур пулга болалар учун тўплар харид қилиниб, улар футбол мактабларига, Олмалиқ туманидаги маҳаллаларга бериладиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!