Жасур Ҳасанов "ёндиряпти" (статистика)
“Сўғдиёна” ОФК Кубоги Марказий минтақа финалида майдонга тушди. Улуғбек Бақоев шогирдларига ушбу босқичда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси рақиблик қилди.
Мазкур беллашувда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жасур Ҳасанов икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Шохруз Норхонов ва Жавоҳир Қаҳрамонов биттадан гол урди.
Жиззахликлар аъзоси Жасур Ҳасанов мазкур турнирда ажойиб кўрсаткич қайд этмоқда. Қуйида унинг статистикаси билан танишишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида, Улуғбек Бақоев шогирдлари навбатдаги босқич учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Бўрилар” 6 сентябрь куни Гонконгнинг "Истерн" клубини қабул қилади. Бу эса “Сўғдиёна”нинг турнир доирасидаги ўз майдонида ўтказган илк учрашуви бўлади.
Фикрлар