Жасур Ҳасановга "Навбаҳор" ҳам қизиқмоқда
Тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК жамоасини тарк этди ва у иккинчи даврани бошқа клубда бошламоқчи. Ҳозирча унинг олмалиқликлар сафини нима учун тарк этганлигининг сабаби аниқ эмас. Бироқ аниғи шуки, Ҳасанов фаолиятини энди бошқа клубда давом эттиради.
Бу борада жиззахлик ўйинчига бир қатор таклифлар ҳам йўқ эмас. Яқинда унинг Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қайтиши мумкинлиги борасида ҳам хабарлар чиққанди. Шунингдек, ушбу футболчига Наманганнинг «Навбаҳор» клуби томонидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор.
Бунинг устига Жасур Ҳасанов учун «Навбаҳор» бегона эмас. Лекин айни пайтда футболчи ҳали бир қарорга келмаган ва таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Аммо тез орада Ҳасановнинг кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши борасида аниқлик киритилади.
Фикрлар
Защита: Голбан, Мехманов, Гофуров, Лукич
Полузащита: Ахмедов, Урунов, Тургунбоев
Нападение: Соловьёв, Касьян, ??? зур хужумчи олиш керак и всё