Жасур Жалолиддинов Европага кетмайди, у Суперлига клуби билан шартнома имзолайди

Ёзги трансферлар даврида “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтган иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов фаолиятининг сўнгги бир неча ойларини жуда ҳам омадсиз ўтказди. Дастлаб, “темирйўлчилар” уни қайдномага киритмади, сўнгра “Тамбов”га ижарага берилди. У ерда ҳам ишлари юришмаган Жасур охир-оқибат яна Тошкентга қайтди.

Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида уни “Бунёдкор” сафида шуғулланаётгани маълум бўлди. Шундан сўнг, унинг тез орада Европа клубларидан бирига ўтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Лекин сўнгги маълумотларга кўра, Жалолиддинов янги мавсумни “Андижон” сафида ўтказади. “Бургутлар” футболчи билан келишувга эришган ва тез орада бу ҳақда расман эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!