Жасур Жалолиддинов: Уларнинг кайфияти бизнинг ўйинимизга боғлиқ. Ҳозир финал ҳақида ўйлашга эрта

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов эртага бўлиб ўтадиган Ироққа қарши Осиё Кубоги чорак финалидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жасур бугун "Бунёдкор" стадионида ташкил этилган матбуот анжуманида осон рақиб йўқлиги ва жамоа яхши тайёргарлик кўргани ҳақида гапирди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда осон рақиб бўлмайди. Ироқ ҳам кучли жамоа. Шунга яраша биз ҳам муносиб тайёргарлик кўряпмиз. Ярим финалга йўл олиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Бизда ҳозир катта босим йўқ. Мухлисларимизга фақат ғалаба керак. Уларнинг кайфияти бизнинг ўйинимизга боғлиқ. Ҳар бир ғалабамизда уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпмиз. Чорак финалга чиқиб, бирдан финал ҳақида ўйлайдиган пайт эмас. Бу вазиятда концентрацияни йўқотиб, мағлубиятга учраш ҳеч гап эмас. Шу боис ҳозир финал ҳақида ўйлашга эрта, - деди жамоа сардори.

Тимур Кападзе: Ироқ билан ўйин тақдири экстра таймларда ҳал бўлиши мумкин

IMG_1765

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!