Тимур Кападзе: Ироқ билан ўйин тақдири экстра таймларда ҳал бўлиши мумкин

Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг чорак финал учрашувларига старт берилади. Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, Ироқ U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Тимур Кападзе: – Ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин бўлди. Жиддий рақиблар билан ўйнадик. Aсосийси, биз биринчи ўрин билан кейинги босқич масаласини ҳал қилдик. Мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Бундан буёғига янада қийин ва жиддий рақиблар кутиб турибди.

Биз учун эртанги ўйин муҳим. Корея ёки Япониянинг қандай кучга эга еканини биламиз. Бизнинг жамоамиз ҳам ўзига яраша кучли. Aммо таъкидлаганимдек, ҳозирги эътиборимиз Ироққа қарши баҳсга қаратилган.

Ироққа қарши ўйин ҳақида

– Бу жамоанинг катталари ва ёшлари доимо кучли ўйин намойиш етиб келган. Уларнинг баҳсини кузатиб чиқдик. Aнча жиддий рақиб экани билиниб турибди. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Плей-оф ўйинлари ҳақида

– Бу борада болаларда яхши тайёргарлик бор. Эртага баҳс тақдири экстра таймларда ҳал бўлиши мумкин. Улар ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан эртанги учрашувга тайёр.

Жасур Жалолиддинов: Уларнинг кайфияти бизнинг ўйинимизга боғлиқ. Ҳозир финал ҳақида ўйлашга эрта

photo_2022-05-11_09-16-50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лутфулла
10/06/2022 13:14
Шу Бунёдкор стадионни Узбекистан терма жамоаларига омад олиб келмайди. Шу пахтакор стадионни омадлирок деб ойлайман бар бир омад Олимпиада жамоасига