Жасур Жалолиддинов янги жамоага мослашиш, Қурбон Бердиев қўл остида ўйнаш ва "Қайрат"нинг мақсадлари ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қишки трансферлар вақтида Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси сафига ижара асосида бориб қўшилган Жасур Жалолиддинов клуб матбуот хизматига интервью берди.

– Салом, Жасур! Сен яқинда "Қайрат" аъзосига айландинг. Жамоадагилар сени қандай кутиб олди? Ким мослашиб кетишингда ёрдам беряпти? Кимлар билан кўпроқ мулоқотда бўляпсан?

– Ассалому алайкум. Жамоадагилар мени жуда илиқ кутиб олишди, бундан мамнунман. Бундай тарзда кутиб олишларини кутмаган эдим. Дастлабки кунлардан менга Еркебулан Сейдахмет ёрдам берди, бироқ ҳозирда барча билан яхши муносабатдаман.

– Машғулотларда қайси жамоадошларинг сени кўпроқ ҳайратда қолдирди?

– Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Бутун жамоа юқори савияда ишлаяпти ва келаётган мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Агар кимнидир ажратиб кўрсатиш керак бўлса, мен Маки ва Яцекани айтган бўлардим.

– Қурбон Бердиев қўл остида ишлаш қандай?

– Қурбон Бакиевич сингари мураббий қўл остида ўйнаш мен учун катта шараф. Ҳамма футболчи ҳам фаолияти давомида у каби мутахассис билан ишлашни уддасидан чиқавермайди. Клубга келган биринчи кунимданоқ ўзим учун ҳар куни янги нарсалар кашф қиляпман. Албатта, навбатдаги мавсум мен учун фойдали бўлади.

– "Қайрат" олдида доимо битта вазифа бор – ҳар доим ғалаба қозониш. Сен ҳам янги мавсумда ўз олдингга шахсий мақсадлар қўйганмисан?

– Албатта, мен "Қайрат"дек жамоа қандай савиядалигини ва ҳар йили ўз олдига қандай мақсадлар қўйишини биламан. Мен олдимга индивидуал мақсадларни қўймайман. Жамоа мақсадлари – менинг шахсий мақсадимдир!

Манба: "Қайрат" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!