Жасур Жалолиддиновга БАА ва Испаниядан таклиф бўлгани, нима учун агенти билан шартномани бекор қилгани ҳақида

Ёзги трансфер ойнасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби "Андижон"дан ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни ўз сафига қўшиб олди. Жасур мавсум бошида РПЛдаги ишлари юришмагач, андижонликлар билан шартнома имзолаган эди. Футболчи Sports.uz сайти "Гапираман" лойиҳаси меҳмони бўлди ва "Андижон"га ўтиш олдидан унга БАА ва Испания клубларидан таклиф бўлганлигини айтди.

"Менда ўша вақтлари "Локомотив"да қолиш имконияти ҳам бўлган. Қолсам нима бўлади, кетсам нима бўлади, деб агентларимдан сўрадим. Улар тушунтиришди ва кетишга қарор қилдик. Агентларим менга кейинги қадамимиз зўр бўлишига ишонтирди.

Кейинчалик сени "Ал-Айн"га олиб борамиз дейишди. Хўп, дедим ва кутдим. Сен Шайхга ёқдинг лекин мураббий хоҳламаяпти. Сабиби, ўйин амалиётисиз қолиб кетгансан, тайёр эмассан, деб айтишди. Ўшандан кейин сени Испанияга олиб борамиз, деди. 4 ой Испанияда ўйнаб, кейин "Ал-Айнга" ўтишим керак эди. Шундан сўнг агентларимга ишонмай қўйдим", - дейди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!