Жасур Яхшибоев "Олтин тўп" кимга насиб этиши борасида ўз тахминини билдирди

Бир неча кун аввал, Молдованинг "Шериф" клуби аъзоси Жасур Яхшибоев "Футбол" телеканалидаги "Offside" кўрсатуви меҳмони бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи бу йилги "Олтин тўп" кимга насиб этиши борасида ўз фикрларини билдирди.

- Ҳозирги футболда биринчи ўринда статистикага қаралади. Масалан, Месси терма жамоалар миқёсида Америка кубогини қўлга киритди. Энг яхши тўпурар, энг яхши ассистентга айланди. "Барселона" сафида Ла Лига тўпурари бўлди... Айтмоқчиманки, рақамларга эътиборга олинади. Лео айни пайтда Роналдуга қараганда фаворит, - деди Жасур Яхшибоев.

Бугун "Олтин тўп"ни топшириш маросими бўлиб ўтади. Тақдирлаш маросими Тошкент вақти билан 00:30да Париждаги "Шатле" театрида бошланади. Совриннинг амалдаги соҳиби Лионель Месси. У 2019 йили "Олтин тўп"га эга чиққанди. 2020 йилда эса ташкилотчилар коронавирус пандемияси сабаб совринни ҳеч кимга топширмасликка қарор қилганди.

Жасур Яхшибоевга Португалиянинг номдор жамоасидан таклиф бор. Харидор кучли учликда юради!

45118147_0_0_1083_816_1920x0_80_0_0_bd5e932c16647795d9d1094e35dc4a8e

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!