Жасурбек Латипов: "Яратганнинг ўзи куч берди.Ҳали айтадиган сўзларим бор!"
Ўзбекистон бокс оламида Жасурбек Латиповни ўз ўрни бор.Ушбу чармқўлқоп устаси энг совриндор боксчиларимиз сарасига киради.
Жасурбек боксни тарк этиб, мураббийлик билан шуғулланаётган эди. Бироқ, яна катта спортга қайтганини маълум қилди. Биз ушбу спортчимиз билан боғланиб, боксга қайтиши ва режалари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Боксга қайтганингизни эшитиб хурсанд бўлдик. Бунга сабаб нима бўлди?
- Тўғриси онамининг вафотидан сўнг, бироз хоҳиш сўнганди. 2,5 йиллик танаффусдан кейин яна Яратганни ўзи куч бағишлади ва имкониятимга бўлган ишонч ортди. Шунинг учун боксга яна қайтишга қарор қилдим.
- Қайси йўналишда фаолият юритмоқчисиз?
- Ҳаваскор ҳамда профессионалларда ҳам омадимни синаб кўрмоқчиман.
- Ҳаваскор йўналишда қайси вазнда ҳаракат қилишини кўзлаб турибсиз?
- 51 кг вазн тоифаси барибир мен учун қулай деб ўйлайман.
- Бу вазн тоифаси анчагина рақобатбардош ҳисобланади.Қолаверса, Ҳасанбой Дўсматов ҳам ушбу вазнда турнирларда иштирок этиш ниятида?
- Албатта, рақобат бўлгани яхши. Мен учун ҳар доим кучли рақобатчилар бўлган. Жуда кучли рақибларга қарши келганман. Тажриба қўл келади, деб ўйлайман. Бу спортнинг ажралмас қисмидир.
- 2,5 йиллик танаффус панд бериб қўяди, деган фикр йўқми?
- Барчаси Аллохдан! Ҳозир яхши жисмоний ҳолатга эгаман ва яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламан. Олдинда жахон чемпионати ва нуфузли мусобақалар бор, Ўйлайманки, ҳали айтадиган сўзим бор!
Фикрлар