Жасурга Туркия ва Испаниядан аниқ таклифлар бор!

Ёзги трансферлар мавсумида “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтган 18 ёшли Жасур Жалолиддиновга турли таклифлар бўлаётгани маълум қилинди.

Россия премьер-лигасида легионерларга киритилган лимит туфайли “Локомотив” таркибидаги ўрнини йўқотган Жасурнинг олдида янги вариантлар пайдо бўлмоқда. Москваликлар легионеримизнинг ўйин амалиятини таъминлаш мақсадида уни “Тамбов”га ижарага берганди. Бироқ, тамбовликлар ҳам ўзбек футболчисини майдонга туширишга шошилмаяпти. Премьер-лиганинг ярми ортда қолганига қарамай, Жасур дебютини нишонлагани йўқ.

trener-bunjodkora-skoree-vsego-zhaloliddinov-vernjotsja-k-nam-iz-lokomotiva_1600864214795193364

Жалолиддиновнинг трансферида энг асосий ролни ўйнаган россиялик мутахассис Юрий Белаусь оммавий ахборот воситалари журналистлари билан суҳбатда Жасур Жалолиддиновнинг атрофидаги вазиятни очиқлади.

- Ҳамма мана шу йигитнинг ўйинга тушишига умид билдиряпти. Жасур Ўзбекистоннинг энг истеъдодли футболчиларидан. У ёш бўлишига қарамасдан, Осиё чемпионлар лигасида ўйнаган, терма жамоада дебютини нишонлаган.  

Аслида “Локомотив” аввалига уни премьер-лига қайдномасига киритиб, кейин рўйхатдан чиқариб олганини оддий қабул қилиш қийин. “Тамбов” масаласида айтишим керакки, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақиртирилмаганида охирги ўйинларда майдонга тушган бўларди.  

Жасур кўпроқ ўйнаши керак. Энди нима бўлишини кўрамиз. Бизга уни “Локомотив”нинг биринчи йиғинига боришини айтишган эди. Кейин Жасур йиғинга чақиртирилмади. Энди якуний қарор янги йил байрамидан кейин қабул қилинади, - деди Юрий Белоус.

Бу мутахассис суҳбат давомида журналистларнинг Жасурга хориждан бўлаётган таклифлар ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди.

- Ўзбекистонлик футболчиларни Жанубий Кореяда ҳам, араб мамлакатларида ҳам мамнуният билан қабул қилишади. Биринчи навбатда, Жасурнинг Россияда ўйнаб, шу ерда ўзини кўрсатишини истаймиз. Агар унга имкон берилмаса, бу масалани “Локомотив” менежментидаги мутахассислар билан муҳокама қиламиз.

Айни пайтда Жасур Жалолиддиновга Туркиядан ва Испаниянинг сегундасидан аниқ таклифлар бўляпти, - деди Юрий Белоус.

1595092852_cxaqn60eiiqlgooqhtbpmx4w2cky22_normal

Жасур Жалолиддинов ёзда “Локомотив”га кўчиб ўтганидан кейин клуб билан беш йиллик шартномага имзо чеккан эди. Хусусан, футболчимиз “Тамбов” жамоасига ижарага берилганидан кейин ҳам унинг маошини москваликлар тўлаб бормоқда.

18 ёшли футболчимизга икки йилдан бери турли клублардан чорлов бўлмоқда. Ўтган йили Италиянинг “Беневенто” клуби сафида малака оширган Жалолиддинов ушбу клубга ўтишга яқин келганди. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин унинг трансферини тўхтатиб қўйди.

Жасур журналистларга берган интервьюсида Европа футболига мослашиш учун ўзи учун энг қулай бўлган “Локомотив” вариантини танлаганини билдирган. Бироқ, Жасур ишониб қолган москвалик “темирйўлчилар” унга ўзини кўрсатиш учун имкон бергани йўқ.

Жалолиддиновнинг агенти “трансфер сири”ни очишдан бош торди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)