Жавоҳир Илёсов: "Мавсум давомида қийин бўлишини билгандик"
"Қизилқум" дарвозабони Жавоҳир Илёсов биринчи давра ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта биринчи давра биз хоҳлаган даражада бошланди, дея олмайман. Шунга қарамай мавсумнинг биринчи қисмини яхши нотада якунладик, деб ўйлайман. Энди иккинчи даврада мана шу йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Учрашувларда фақат ва фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ундан ташқари яна бир нарсани айтишим керак, биринчи даврада жамоамиз мағлубиятга учрайдими, бошқа бир ҳолат бўладими раҳбариятимиз бизни қўллаб-қувватлашдан тўхтамади ва бунинг учун уларга ўз минатдорчилигимизни билдираман. Стадион ходимидан тортиб, жамоамиз раҳбаригача барчаси биз учун қулай шароит яратиб бериш учун харакатдан тўхташгани йўқ.
- Сиз биринчи даврада нималарни кутгандингизу аслида нималар бўлди?
- Биз бошида ёш таркиб билан мавсум давомида қийин бўлишини билгандик. Хар бир учрашувда стабил ўйин кўрсатиш қийинлигини ҳам билардик. Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқиб харакат қилди. Айтиб ўтганимдек бошида кўп нарса ўхшамади, лекин давра сўнггини яхши кўринишда якунладик.
Фикрлар