Жавоҳир Синдаров: "Бу партиядан Номзодлар турнири учун кўп фойдали хулосалар чиқаришим мумкин"

CHERY AUTO

"Tata Steel Сhess 2026" 4-турида вакилимиз Жавоҳир Синдаров Маттҳиас Блюбаум билан баҳс олиб борди ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг Синдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Мен бу партияни турнирдаги энг муҳим ўйинлардан бири деб ҳисоблайман. Маттҳиас ҳам Номзодлар турнири иштирокчиси, партия жуда қизиқарли бўлди ва уни қандай ўйнаганим менга жуда ёқди.

Мен илгари у билан ҳеч қачон турнирларда ўйнамаганман. Унинг услубини тушуниш, қандай ўйнашини ҳис қилиш мен учун муҳим эди. Бу партиядан Номзодлар турнири учун кўп фойдали хулосалар чиқаришим мумкин.

Классик шахматда Маттҳиас бу вариантда ёмон статистика кўрсатганини кўрган эдим. Тайёрланишга кўп вақт сарфладим ва бу яхши танлов бўлади деб ўйладим. Фақат у Nf3 ва h3 билан ўйнайди деб кутмагандим — бу линияга тайёр эмас эдим. Классик вариантни кутгандим, лекин бу ерда ҳам биладиган нарсаларим бор эди.

а5 дан кейин у жуда аниқ ўйнади. Ростини айтсам, бир пайт келиб позициям менга умуман ёқмади. Аммо бу эски ҳинд ҳимояси учун одатий ҳол: кўпинча ёмонроқ вазиятда туриб, рақиб хатосини кутасан.

У пиёдани олганидан кейин шоҳга кучли ҳужум бошладим. Qd2, Nf4, Kh1 каби кўплаб вариантларни кўрдим. Kh2 юриши ишламас эди. Rd2 дан кейин Nf4 ўйнадим, у Kh1 билан жавоб берди ва шу пайтда ҳужум жуда кучли эканини ҳис қилдим.

— Шундай чиройли ҳужум вариантларини ҳисоблаётганда нималарни ҳис қиласиз?

Билмайман… Бир томондан, шоҳга ҳужум топаётганимдан хурсанд бўламан. Бошқа томондан, қўрқаман ҳам. Аниш билан ўйиндан кейин ҳамма жойда хато қилдим ва ўзимга: "Хавфсиз ўйнайлик", деб айтгандим. Бу партияда эса ёндашув умуман хавфсиз эмас эди. Лекин ҳаммасини қайта-қайта текширдим, айниқса g5 юришини — у ютқазишини аниқ билдим.

— 40-юришгача қўшимча вақт берилмайдиган янги назорат ҳақида фикрингиз қандай?

Аввалига вақт жуда кўпдек туюлади. Кейин қарасанг, 20-юришга келиб 30 дақиқадан ҳам кам қолган бўлади — ва бу ҳақиқатан ҳам қўрқинчли. Биринчи партияда қийин бўлди, лекин ҳозир мослашиб олдим. Умид қиламанки, ниҳоят турнирга "киришиб кетдим", - деди Синдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!