Жавоҳир Умматалиев рақибни ер тишлатди
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.
Бугунги кун доирасида, 75 кг да Жавоҳир Умматалиев Хитой Тайпейи вакили Ченг-Эн Лиуга қарши рингга кўтарилди. Дастлабки раунд ҳамюртимизнинг катта устунлигида кечди. 2-раундга келиб, рақиб бир бор нокдаун ҳолатига тушди. 3-раунд эса юртдошимиз хитой тайпейилик боксчини техник нокаутга учратиб, финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир боксчимизнинг жанги кутиб турибди. Тўрабек Хабибуллаев қозоғистонлик Ерассил Жакпековн билан кураш олиб боради.
Фикрлар