ЖЧ-2016: Боксчиларимиз бугун финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
Ads

Бугун, 25 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 16:00да бошланадиган кундузки жангларда вазни 56 кг бўлган боксчимиз Шунқор Абдурасулов америкалик Майк Кастрони синовдан ўтказади. Шундан сўнг вакилларимиз орасида 91 кг.да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳруз Раҳимов россиялик Владимир Узунян билан финал йўлланмасини масаласига ойдинлик киритади.

20:00дан старт оладиган кечки беллашувларда эса яна икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Унда чемпионатни кўтаринки руҳда ўтказаётган Отабек Холматов (52 кг) япониялик Хаято Тсутсуми билан куч синашса, Билолбек Мирзараҳимов (60 кг) туркиялик Несат Экинчини синовдан ўтказади.

Боксчилармизга омад тилаймиз!