ЖЧ-2018: Англия Швеция тўсиғидан ўтиб, ярим финалчига айланди
Ads

Россия яшил майдонлари давом этаётган ЖЧ-2018 турнирининг яна бир чорак финал учрашуви якунига етди. Унда Швеция терма жамоаси Англия термаси билан куч синашди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлимида Магуайр инглизларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Делли Алли ҳисобни мустаҳкамлади. 2:0.

Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва Англия термаси 2006 йилдан бери илк марта чорак финал босқичидан ўтишнинг уддасидан чиқди.

Швеция – Англия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 30 Магуайр, 0:2 – 58 Алли.

Швеция: Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд 90+1), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантириш: Ларссон 90+3 - Магуайр 87