ЖЧ-2018: Бразилия Мексикани ишончли тарзда мағлуб қилиб, чорак финалга йўл олди
Ads

Россия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2018 турнирининг навбатдаги 1/8 финал учрашуви якунига етди.

Мазкур учрашувда сайёрамизнинг беш карра жаҳон чемпиони Бразилия терма жамоаси Мексика билан куч синашди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлими нурсиз дуранг билан якунланган бўлса, иккинчи бўлимда Неймар жамоасини (51-дақиқада) олдинга олиб чиқди. 89-дақиқада эса Филиппе Коутиньо ўрнига майдонга тушган Роберто Фирмино ўз номини таблога ёздириб, ўйинга сўнгги нуқтани ўрнатди.

Шундай қилиб, мексикаликлар ўзлари учун анъанага айланиб улгурган – чорак финалга чиқа олмасликни такрорлашди. Бу терма жамоа 1994 йилдан бери ушбу босқичда кетма-кет мағлубиятга учрамоқда.

Бразилия – Мексика – 2 : 0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 51 Неймар, 2:0 – 88 Фирмино.

Бразилия: Алиссон, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус.

Мексика: Очоа, Айяла, Маркес (Лайюн, 46), Альварес (Дос Сантос, 55), Сальседо, Гуардадо, Гальярдо, Вела, Эррера, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60).

Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77).

Биздан узоқлашманг. Зеро Тошкент вақти билан 23:00да яна бир нимчорак финал учрашувида Бельгия термаси Япония билан куч синашади.