ЖЧ-2018 гуруҳ босқичига қанча мухлис ташриф буюрди?
Ads

Хабарингиз бор, кеча жаҳон чемпионати-2018 турнирида "G" гуруҳидаги 3-тур учрашувларидан сўнг нимчорак финалчилар аниқланди. Энди бир неча кун давомида жамоалар чорак финал учун кураш олиб боради.

14-28 июн кунлари Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионда ўтган 48 учрашувга 2 178 874 нафар мухлис ташриф буюрган.

Нимчорак финал учрашувлари 30 июн - 3 июл кунлари еттита  шаҳардаги саккиз стадионда бўлиб ўтади.