ЖЧ-2018. Мессининг хатоси қимматга тушди: Аргентина - Исландия 1:1
- 90+6'

- 90+5'
Зарбаааа! Жонли девор тўпни қайтариб юборди
- 90+5'
Жарима зарбаси! Месси тўп ёнида...
- 90+3'
Мессииииии! Икки рақибни алдаб ўтиб зарба берган Мессига бироз омад етишмади. Ноаниқ
- 90'

Марчиньяк учрашувга 5 дақиқа қўшиб берди
- 89'

Ва айнан Финнбогассон майдонни тарк этадиган бўлди. Унинг ўрнига Бьорн Сигурдарссон майдонга тушди
- 88'

Исландиянинг мундиалдаги дастлабки голи муаллифи - Альфред Финнбогассон жароҳат олди
- 87'
Аргентина босим даражасини энг юқорига олиб чиқди, аммо, исландиялик ҳимоячилар 5 баҳога ўйнашмоқда
- 84'

Аргентина сафида сўнгги ўзгариш: Гонсало Игуаин Максимилиано Месанинг ўрнини эгаллади
- 79'
Банега тўпни ўйинга киритди - муваффақиятсиз. Бугун Аргентина сон-саноқсиз стандарт вазиятлардан фойдалана билмаяпти
- 79'
Ўхх қандай пасс! Бироқ Месси тўпни тўхтатиб олгунча ҳимоячилар уни майдонга ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси
- 76'

Исландияда ўзгариш. Жамоа сардори Арон Гуннарсон ўрнига Ари Скуласон майдонга тушди
- 75'

Аргентинада ўзгариш. Анхел Ди Мария ўз ўрнини Кристиан Павонга бўшатиб берди
- 71'

Эвер Банега жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ханнес Хольдорссон ўз ўрнида
- 70'
- 63'

Пенальти билан бўлиб, ҳаёлдан кўтарилибди. Жароҳат олган Йоханн Гудмундссон ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Фредерик Шрам майдонга тушди
- 64'

Ана холос! Месси пенальтини голга айлантира олмади. Холдорсон тўпни қайтарди - 1:1
- 64'

Пенальти! Хордур Магнуссон ўз жарима майдони ичида қўпол ўйнади ва польшалик Шимон Марчиньяк Исландия дарвозасига пенальти белгилади
- 61'

Йоҳаг Гудмундссон шифокорлар ёрдамига мухтож
- 57'
Аргентина босимни оширмоқда, Исландия ҳимояси ҳозирча тартиб билан ўйин кўрсатмоқда
- 54'

Аргентина сафида ўзгариш бўлди. Эвер Банега Лукас Бильянинг ўрнини эгаллади
- 51'
Сигурдссон бурчак зарбасини амалга оширди. Вилли Кабальеро тўпни муштлари билан уриб юборди ва ҳавфни бартараф этди
- 48'
Ди Мария бурчак зарбасини амалга оширди ва Отамендининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди
- 47'
Бизга маълум бўлишича, танаффусдан сўнг жамоалар таркибида ўзгариш бўлмади
- 46'

Иккинчи бўлимга старт берилди!
- 45'

Биринчи бўлим статистикаси
- 45+1'

Дўстлар, биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1. Иккинчи бўлимни ҳам биз билан кузатишда давом этинг!
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 45'

Қандай вазият!!! Финнбогасон яқин масофадан зарба йўллади ва Кабальеро сэйв намойиш этди
- 42'
Гудмундссон ўнг қанотдан тўпни Аргентина жарима майдонига ташлади ва ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди
- 40'
Меса тўпни бурчакдан ўйинга киритди ва дарвозабон тўпни ушлаб олди. Ҳозирча Аргентина амалга оширган 5 та бурчак зарбасининг бирортаси жиддий вазият билан тугамади
- 39'
- 37'
Аргентина жарима майдонига кира олмаяпти, Исландия бехато ҳимояланмоқда
- 34'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда ва Аргентина ҳужум қилишга интилмоқла, Исландия тезкор қарши ҳужумларда рақибни жазоламоқчи
- 30'
Тўп назорати - 81:19
- 29'
- 28'
Ди Мария тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди, самарасиз
- 23'

Гооол! Исландия! 1:1! Альфред Финнбогасон дарвозабондан қайтган тўпни яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди
- 19'

Гооол! Серхио Агуэро жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0
- 15'
- 13'
Исландиялик мухлислар ўзларининг машҳур "Hooh"ларини бошлаб юборишди
- 12'
Аргентина бурчак зарбасига эга бўлди, ҳавф бартараф этилди
- 10'
Ўўўў, Биркир Бьярнасон қандай имкониятнт қўлдан чиқармоқда. Унинг 11 метрлик нуқта яқинидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш ҳосил қилди
- 8'
Месси жаримадан тўпни рақиб жарима майдонгига узатиб берди ва Николас Тальяфико боши билан дарвозанинг чап томонига зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 6'
Хўш, ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ Аргентина ўйин тизгинини қўлга олишга интилишмоқда. Исландия эса ҳужумларни фоллар ёрдамида қайтаришнинг уддасидан чиқмоқда
- 5'
Николас Отаменди жарима зарбасидан юқоридан узатиб берилган тўпга бош билан зарба берди, аммо, зарба ноаниқ кўриниш олди
- 3'
Исландияликлар қоида бузишди. Жарима тўпини эса Месси тепишга тайёргарлик кўрмоқда
- 1'

- 1'
Ўйинни исландлар бошлашди. Бугун улар оқ-кўк, Аргентина эса қора рангдаги либосларда тўп суришмоқда
- 1'

Диққат қилинг, ўйин бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
- 0'

Аргентина терма жамоаси ечиниш хонаси
- 0''
Ассалому алайкум, қадрли футболсевар дўстлар! Бироздан сўнг ЖЧ-2018 "D" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Аргентина ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги беллашув бошланади. 18:00 да старт оладиган ўйинни биз билан кузатиб боринг



Комментарии