
ЖЧ-2018. Португалия Эрон билан дуранг ўйнади ва 2-ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди
Ҳозиргина ЖЧ-2018 "В" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Эрон ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Саранскдаги "Мордовия-Арена" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1.
- ЖЧ. B-гуруҳи
- 3-тур
Эрон
- Карим Ансарифард 90'

26.06.2018 00:00
Португалия
- Рикарду Куарежма 45'
- 90+7'
Бўлди, учрашув якунланди! Беллашув 1:1 ҳисоби билан ниҳоясига етди ва Португалия ўз очколари сонини 5 тага етказиб олиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Энди улар 1/8 финалда Уругвайга қарши баҳс олиб боришади. Сизлар билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат! Мундиални SPORTS.uz билан кузатишда давом этинг!
- 90+6'
Ўзгариш Португалияда! Андре Силва ўрнига Гонсалу Гедеш майдонга тушди
- 90+4'
Таремиии! Қандай вазият! Жуда қулай имконият қўлдан бой берилди. Эххх
- 90+3'
Гооол! Ансорирфард 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва мувозанатни тиклади
- 90+1'
Пенальтииии! Португалия дарвозасига!
- 90'
Ҳакам яна VARга мурожаат қилмоқда. Португалия дарвозасига пенальти белгиланадими?
- 90'
Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди
- 88'
Ўйин жуда ҳам зерикарли тус олган
- 84'
Португалияда ўзгариш: Жоау Мариу ўрнига Жоау Моутиньо майдонга тушди
- 84'
вааа унга сариқ карточка кўрсатилди. Ушбу қарордан Криштианунинг ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди, очиғи
- 82'
Роналду йўқ жойда қоида бузди. Ҳакам VARга мурожаат қилмоқда
- 80'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
- 76'
Кейруш сўнгги "юриши"ни амалга оширди. Саид Эззатоллахини ўйиндан олди ва Карим Ансорирфардни майдонга туширди
- 73'
Хавфлииии! Ҳозиргина майдонга тушган Годдос зарбада бироз адашди
- 70'
Карлуш Кейруш Алиризо Жаҳонбахшни ўйиндан олди. Унинг ўрнини Саман Годдос эгаллади
- 70'
Португалия сафида дастлабки ўзгариш: Рикардо Куарежма ўрнига Бернарду Силва майдонга тушди
- 66'
Роналду бир неча рақибни алдаб, жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 66'
- 64'
Рикардо Куарежма рақиб оёғига зарба берди. Парагвайлик ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди
- 64'
Учрашув давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб 0:1
- 58'
Эронда бурчак зарбаси. Муваффақиятсиз
- 56'
Учрашувдаги дастлабки ўзгариш Эрон сафида бўлади. Эҳсон Хожисафи ўрнига Милод Муҳаммади майдонга тушди
- 54'
Сардор Азмунга сариқ карточка кўрсатилди
- 53'
Эҳсон Хожисафи огоҳлантирилди
- 53'
Зарбаааа! Бейранванддан сэйввввв! У Роналдунинг пенальтидан тепган зарбасини бартараф этди. Роналду ўнг бурчакни мўлжалга олган эди
- 52'
Пенальтииии! Видеотакрорлардан сўнг ҳакам Бейранванд дарвозасига 11 метрли жарима тўпи белгилади
- 51'
Роналду жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисобламоқда. VARга мурожаат
- 47'
Танаффус вақтида жамоалар таркибида ўзгариш бўлмабди
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди!
- 00:00'
Биринчи бўлим статистикаси
- 23:55'
- 45+3'
Биринчи тайм якунлади. Ҳозирча ҳисоб 1:0, Португалия олдинда!
- 45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 45'
Гооол! Супергол! Рикардо Куарежма бутсасининг ташқи томони билан ажойиб зарба йўллади ва тўпни Бейранванд дарвозасининг "тўққизлиги"га жойлаб қўйди
- 40'
Роналду 35-40 метр масофадан зарба йўллади. Бейранванд тўпни ушлаб олди
- 37'
Амири сўнгги узатмада адашди. Йўқса, Азмун бирга-бир вазиятга чиқиб борар эди
- 35'
- 34'
Ўххх! Эззатоллахи бош билан ажойиб зарба йўллади. Патрисиу ўз ўрнида
- 33'
Рафаэль Геррейру огоҳлантирилди. У Эроннинг тезкор қарши ҳужумини фол билан тўхтатди ва жарима зарбаси форсларда
- 31'
Куарежма тўпни ўйинга киритди, аммо, эронлик ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этишди
- 30'
Куарежма ўнг қанотдан тўпни марказга узата олмади. Рақиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси Португалияда
- 28'
Ўйин бироз сокинлашди
- 25'
Барчаси жойида Патрисиу ўйинни давом эттира олади
- 24'
Жахонбахш юқоридаги вазиятда Патрисиуга зарба бериб юборди. Португалиялик кипер тиббий ёрдамга мухтож
- 24'
Жахонбахш сал бўлмаса дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Руи Патрисиу тўпни ушлаб олди
- 22'
Зарбааа! Ризоян жарима зарбасини ижро этди, ноаниқ
- 20'
Адриен Силва ўз жарима майдони яқинида қоида бузди. Эронликларда яхши имконият
- 18'
Португалия ҳужум қилишда давом этмоқда. Аксарият ҳужумлар қанотдан бошланмоқда ва марказга узатма билан якунига етказишга интилишмоқда португалияликлар. Ҳозирча Эрон яхши ҳимояланмоқда
- 17'
Куарежма тўпни ўйинга киритди. Стандарт вазият муваффақиятсиз якунланди
- 16'
Зарба. Рикошет. Бурчак зарбаси
- 15'
Адриен Силвага нисбатан фол ишлатилди. Хавфли жарима зарбаси. Роналдуда яхши имконият...
- 14'
Бейранванд яна хато қилмоқда. Куарежма тўпни чапдан жарима майдони ичига узатди. Ҳимоячилар дарвозабоннинг хатосини бартараф этишди
- 12'
- 11'
Эронликлар аутдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Ҳакам ҳужумда фол қайд этди
- 9'
Ўххх! Бейранванд ва Эззатоллахи бир-бирларини тушунмай қолишди ва Жоау Мариу бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба берди
- 7'
Таремиии! Нималар қиляпсан! Эрон тезкор қарши ҳужумга ўтди ва тўп ўнг қанотдан марказга, жарима майдони чизиғи устига Меҳди Тареми томон узатилди. 17-рақам эгаси эса жуда ҳам кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади
- 5'
Андре Силва ҳакамнинг қароридан ҳайрон. У рақиб қоида бузди деб ҳисобламоқда, аммо, ҳакам бундай фикрда эмас
- 3'
Роналдуда қулай имконият юзага келди. Бироқ Алиризо Бейранванд унинг хавфли зарбасини бартараф этди
- 2'
Бугунги ўйинни парагвайлик Энрике Касерес бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда
- 1'
Омид Иброҳими ўйин қоидасини бузди
- 1'
Португалия бугун ўзининг анъанвий тўқ қизил рангдаги либосларида ҳаракат қилади. Карлуш Кейруш шогирдлари эса бугун оқ рангдаги формаларда ўйнашади
- 1'
Диққат қилинг, учрашув бошланди! Ўйинни португалияликлар бошлаб беришди!
- 22:55'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграмоқда, навбатма-навбат албатта
- 22:50'
Ушбу саҳифа орқали жамоалар таркиби билан танишиш имконига эгасиз
- 22:40'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бироздан сўнг ЖЧ-2018 "В" гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Ушбу саҳифа орқали сиз қизиқарли кечиши кутилаётган мазкур қарама-қаршиликни матнли тарзда кузатиб бориш имкониятгига эгасиз!
Фикрлар