ЖЧ-2018 расмий тўпи ўзгарди
Ads

Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатининг тўпи дизайни ўзгартирилади ва тез орада тақдим қилинади, деб хабар бермоқда «Россия-2018» ташкилий қўмитаси раҳбари Алексей Сорокин.

Маълумки, ёзда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида «Красава» тўпидан фойдаланилган эди.

Сорокиннинг гапига кўра, «ЖЧ-2018 мусобақасида «Красава» эмас, бошқа тўп билан ўйналади. Adidas унинг дизайнини ўзгартириб, тез орада тақдим қилади».

Adidas компанияси нима учун тўп дизайнини ўзгартиришга қарор қилгани маълум эмас.