ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди

Бугун ЖЧ-2018 ла 3-тур ўйинлари давом  эттирилди. Ҳозиргина "Е" гуруҳида кураш олиб бораётган Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Нижний Новгород шаҳридаги шу номдаги аренада кечган беллашувда кучлар тенг келди - 2:2.

Шу тариқа Швейцария гуруҳ баҳсларини 5 очко билан якунлади ва 2-ўринни олган ҳолда плей-оффга йўлланмани қўлга киритди. Улар 1/8 финалда Швеция билан куч синашадилар.

Кост-Рика эса 1 очко билан гуруҳда сўнгги поғонани банд этди.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Сизлар билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Мундиални SPORTS.uz билан кузатишда давом этинг!

  • 90+4'

    Яна пенальти! Яна Швейцария дарвозасига ва бу сафар ҳакам қароридан қайтмади ҳамда Брайан Руис 11 метрли нуқтадан гол киритиб, яна мувозанатни тиклади - 2:2. Бироқ кейин маълум бўлишича, Руиснинг зарбасидан сўнг тўп дарвозабон Янн Зоммерга теккан ва айнан унинг номига автогол ёзиилди. Мана сизга ўйин!

  • 90+1'

    Коста-Рикада ўзгариш. Давид Гусман ўрнига Рэндалл Ассофейфа майдонга тушди

  • 89'

    Йўқ! Пенальти йўқ! Клемент Тюрпен видеотакрорларни кўриб, бу вазиятда ҳужумчи офсайдда қолиб кетди деб топди ва пенальтини бекор қилди

  • 89'

    Унгача эса Кенгал Вастонни огоҳлантирибди

  • 89'

    Тюрпен бу вазиятда видеотакрорларга мурожаат қилмоқда

  • 88'

    Ана холос! Пенальти! Швейцария дарвозасига. Воқеалар ривожи тезкорлик билан кечмоқда

  • 88'

    Гооол! Дрмич Швейцарияни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Захирадан майдонга тушган футболчи ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Навас қўриқлаётган дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди - 2:1

  • 84'

    Шер Швейцарияга 1/8 финал босқичида ёрдам бера олмайди. Боиси, унинг сариқ карточкалари сони 2 тага етди ва жамоасининг келгуси ўйинини ўтказиб юборади

  • 83'

    Фабьен Шер огоҳлантирилди

  • 81'

    Айни шу дақиқаларда Коста-Рика таркибидаги дастлабки футболчи алмаштирилиши кузатилмоқда. Даниэль Колиндрес ўз ўрнини Родни Уолласга бўшатиб берди

  • 81'

    Швейцария сафида сўнгги ўзгариш: Жердан Шакири ўрнига Майкл Ланг учрашувни давом эттиради

  • 79'

    Вааа Костра-Рика ҳам бу ҳужумга муносиб жавоб қайтара олди. Кэмпбелл бир ўзи рақиб майдонига кириб борди ва тўпни Сельсо Борхесга узатди. Унинг зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан бартараф этди

  • 78'

    Ўххх! Дрмич жарима майдони ичида барчадан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди

  • 75'

    Захирадан майдонга тушган Денис Закария ўйин қоидасини бузди ва Клемент Тюрпен унга сариқ карточка кўрсатди

  • 69'

    Швейцарияда иккинчи ўзгариш: Марио Гавранович майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Йосип Дрмич эгаллади

  • 65'

  • 60'

    Учрашувдаги дастлабки ўзгариш Швейцарияда бўлди. Валон Бехрами ўз ўрнини Денис Закарияга бўшатиб берди

  • 56'

    Гооол! 1-1!  Жоэл Кэмпбелл бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Жарима майдони ичида барчадан баланд сакраган Кендалл Вастон бош билан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади

  • 55'

    Брайан Овьедо қулай вазиятдан фойдалана олмади. У тепган тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

  • 49'

    Жоэль Кэмбпелл зарба йўллади, бирозгина аниқлик етишмади

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди!

  • 00:00'

    Биринчи бўлим статистикаси

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Швейцария 1:0 ҳисобида рақибдан устун келмоқда

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 40'

    Бреел Эмболо бош билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 38'

    Дарвоқеа, Лихштайнернинг карточкалари сони 2 тага етди ва у  келгуси ўйинни ўтказиб юборади

  • 37'

    Штефан Лихштайнер қўпол ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиб, жарима тўпи белгилади

  • 36'

    Йўқ, кўринишидан у ўйинни давом эттира олади. Ҳа Шакири майдонга қайтди

  • 35'

    Жердан Шакири жароҳат олиб майдонда ётибди

  • 31'

    Гооол! Блерим Жемайли ҳисобни очмоқда. Бреел Эмболо  унга бош билан ажойиб пасс бериб уни қулай вазиятга олиб чиқди ва Жемайли деярли бўш қолган дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди - 1:0, Швейцария олдинда

  • 30'

    Жоэль Кэмбелл рақибнинг юзига тирсаги билан тушириб қолди ва франциялик ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди

  • 25'

    Шакири бурчак тўпини амалга оширди. Кейлор Навас муштлари билан тўпни уриб юборди

  • 22'

  • 17'

    Швейцария ўйинни ушбу таркибд бошлади

  • 14'

    Стефан Лихштайнер тўпни жарима майдони ичига узатди. Кейлор Навас тўпни муштлари билан уриб юборди

  • 12'

    Кристиан Гамбоага Тюрпен сариқ карточка кўрастди

  • 10'

    Ўхх! Қандай вазият! Даниэль Колиндарес чап қанотдан ёриб кирди ва ажойиб зарба йўллади. Дарвоза устуни ҳозир европаликларни муқарар голдан сақлаб қолди. Гол бўлганида ҳам жуда чиройли гол бўлар эди, лекин

  • 9'

    Коста--Рика устунликни ўз қўлида ушлаб турибди

  • 6'

    Cольсес Борхес бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди

  • 6'

    Жоэл Кэмпбелл яқин бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон хавфни бартараф этди

  • 2'

    Швейцария жарима зарбасига эга бўлди. Жердан Шакири тўпни ўйинга киритиб берди ва ҳужум муваффақиятсиз якунланди

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 22:57'

    Бугунги ўйин Клемент Тюрпен бошлиқ франциялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган ва умид қиламизку, улар бугун жиддий хатоларга йўл қўйишмайди

  • 22:55'

    Ушбу саҳифа орқали жамоалар таркиби билан танишиш имконига эгасиз

  • 22:50'

    Швейцария термаси кийиниш хонаси

  • 22:45'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2018 "Е" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сизларни ушбу саҳифа орқали қизиқарли ўтиши кутилаётган беллашувдан матнли трансляцияни томоша қилиш исконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!