ЖЧ-2018 турнирининг сўнгги иштирокчиси аниқланди
Ads

 

ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи минтақалараро плей-офф баҳси жавоб ўйинида Перу ўз майдонида Янги Зеландияни қабул қилди. 

Қизиқарли кечган баҳсда Перу термаси Фарфан ва Рамоснинг голлари эвазига зафар қучиб, ЖЧнинг сўнгги йўлланмасига эга чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги илк ўйинда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилганди. 

Перу – Янги Зеландия 2:0

Голлар: 1:0 – 28 Фарфан, 2:0 – 65 Рамос.

Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес, Куэва (Села, 86), Тапия, Поло (Каррильо, 74), Фарфан, Флорес, Руидиас (Йотун, 66).

Янги Зеландия – Маринович, Рид, Дюрэнт (Брокки, 77), Уинн, Бокселл, Льюис (Рохас, 59), Колви, Туилома (Вуд, 46), Томас, Барбарусес, Макглинчи.

Огоҳлантиришлар: Томас (19), Флорес (22), Рамос (75), Гальесе (80).

Дастлабки учрашув – 0:0

Минбар

Барча блоглар