ЖЧ-2022. "Афсуски, бу таркиб билан ҳеч нарсага эриша олмадик" - Неймар мағлубиятдан хафалигини яшириб ўтирмади

Бразилия юлдузи Неймар жамоасининг Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Хорватияга қарши беллашувдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

"Нимадир дейиш қийин. Миям турли фикрлар билан тўлган. Кийим алмаштириш хонасида мағлубиятдан сабоқ олишимиз кераклиги ҳақида гаплашдик. Бизда жуда аҳил, қувноқ ва ҳамжиҳат жамоа бор, аммо бугун улар хафа. Қайғули кун бўлди.

Афсуски, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмагандик. Ҳозир дам оладиган ва яқин инсонлар меҳрини ҳис қиладиган вақт. Фақатгина улар бизга тасалли бериши мумкин.

Мен бирга босиб ўтган йўлимиз ҳақида гапирмоқчиман. Барчаси шунчалик тез содир бўладики, улардан максимал тарзда фойдаланишимиз керак эди. Энди кимлардир терма жамоадаги фаолиятини якунлайди, улар ўрнига ёшлар келади.

Бу ерда жуда кўп дўстлар орттирдим, жамоанинг бир қисми бўлганимдан хурсандман, барчангиз билан фахрланаман. Афсуски, бу таркиб билан ҳеч нарсага эриша олмадик, аммо шундай бўлиши керак экан. Ҳозир оғир вазиятдамиз, ҳаммани юпатиш учун сўз топиш қийин",-деди Неймар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!