ЖЧ-2022. Англия рекорд қўйди

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Англия - АҚШ учрашуви 0:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Ушбу натижадан сўнг "уч шерлар" ўзига хос рекорд ўрнатди. Улар мундиаллар тарихида 12 та дуранг қайд этган илк жамоага айланди.

Англия биринчи турда Эронни йирик 6:2 ҳисобида мағлуб қилганди. Уларни 3-турда Уэльсга қарши ҳал қилувчи учрашув кутмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу терма жамоа Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, 4-ўринни қўлга киритганди. Ўша вақтда ҳам инглизлар битта дуранг натижа қайд этганди. Ўшанда жамоа гурух босқичининг 3-турида Колумбия билан муроса йўлини танлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!