ЖЧ-2022. АҚШ бош мураббийи: "Эронни мағлуб этишимиз керак"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Англия ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашувда томонлар дурангга имзо чекди, 0:0.

Ушбу баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида америкаликлар бош мураббийи Грегг Берхалтер иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Жаҳон чемпионатидаги бирор ўйинда дарвозангиз дахлсизлигини сақлаб қолиш жуда яхши. Лекин мен ҳеч бўлмаганда стандарт вазиятдан тўп киритишимизни истардим. 

Натижадан кўнглимиз тўқ, лекин вазифамиз ҳали якунланмади. Сешанба куни Эронни мағлуб этишимиз керак".

Маълумот учун, Эрон - АҚШ учрашуви ғолиби кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!