ЖЧ-2022. Аргентина бош мураббийи Мессининг ҳолати, босим ва Мексикага қарши ўйин ҳақида гапирди

Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мексикага қарши беллашув олдидан Мессининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Кеча Лео машғулот ўтказмагани ҳақидаги маълумот қаердан келганини билмайман. У билан барчаси жойида. Жамоанинг барча аъзоси бизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак.

Албатта, биз ҳаммаси яхши бўлишига шубҳа қилмаймиз. Месси ҳам руҳан, ҳам жисмонан яхши, у билан ҳеч қандай муаммо йўқ",-деди Скалони.

У шунингдек, Леонинг Аргентина МТЖдаги ёш футболчиларга таъсири ҳақида гапирди: "Жаҳон чемпионати дебютидаги ҳаяжон нормал ҳолат. Айниқса, сиз Аргентина каби бошқалардан фарқ қиладиган жамоа вакили бўлсангиз. Бу ҳақиқат!

Месси барча билан яхши муносабатда. Ҳаммамиз бизни олдинда муҳим баҳс кутиб турганини биламиз. Аммо вазият ўз қўлимизда".

Эслатиб ўтамиз, "альбиселесте" илк турда Саудия Арабистонига имкониятни бой берганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!