ЖЧ-2022. Бельгия бош мураббийи: "Мундиални бошни тик тутган ҳолда тарк этяпмиз"

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Хорватия - Бельгия учрашувидан сўнг номинал меҳмонлар бош мураббийи Роберто Мартинес матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Жаҳон чемпионатидаги бирорта баҳс осон ўтмайди. Биринчи турда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, аммо Канадани мағлуб этдик. Иккинчи баҳсда эса, Марокашга ҳақли равишда ютқаздик.

Бугун кўплаб вазиятлар яратдик, шунинг учун ҳеч нарсадан афсусланмайман. Биз Жаҳон чемпионатини бошни тик тутган ҳолда тарк этяпмиз.

Албатта, натижа бизни қониқтирмади. Ўз юришимизни давом эттиришни истагандик, аммо буни рақиблар ҳам истайди"-деди мутахассис.

Маълумот учун, "қизил иблислар" 4 очко билан гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!