Бельгия 22-жаҳон чемпионатида аввалги натижани қайд эта олмаслиги мумкин. Гарчи Мартинес шогирдлари биринчи турда Канадани мағлуб қилган бўлса-да, уларнинг имконияти паст баҳоланмоқда. Бунга асосий сабаб ички муҳитнинг бузилиши, деб кўрсатилмоқда.

“RTL info” нашри бераётган маълумотларга кўра, Тибо Куртуа ва Де Брюйне ҳамон бир-бири билан гаплашмайди. Троссарднинг эса Азар билан алоқалари яхши эмас. Устига-устак, Миши Батшуайи ҳам Ромелу Лукаку билан сўзлашмай қўйган.

Чемпионат бошланишидан олдин Де Брюйне таркибни қари, деб таъкидлаганди. Азар эса ҳимоячиларни тез югура олмаслигини айтган. Шунингдек, Марокашга қарши баҳсдан сўнг Вертонген ҳужумчилар ҳақида салбий фикрлар билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгияни учинчи турда Хорватияга қарши ҳал қилувчи учрашув кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!