ЖЧ-2022. Бразилия Каземиронинг голи туфайли ғалаба қозонди ва плей-офф масаласини ҳал этди

Жаҳон чемпионати 2-тури доирасидаги "G" гуруҳи вакиллари - Бразилия ва Швейцариянинг ўзаро тўқнашуви ниҳоясига етди. Унда "сариқлар" 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Бутун баҳс давомида штурм уюштирган "пентакампеонлар" 83-дақиқа келибгина ҳисобни очди. Каземиронинг кучли зарбасини Зоммер қайтара олмади.

Шу тариқа, бразилияликлар очколари сонини 6 тага етказиб олди ва плей-офф масаласини муддатидан олдин ҳал этди. Швейцария ҳисобида 3 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!