ЖЧ-2022. Де Брюйненинг жамоани "қари" деб атагани ички низоларга сабаб бўлган
Аввалроқ, Бельгия терма жамоасида Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида ички низолар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, бунга сабаб терма етакчиси Кевин де Брюйненинг "The Guardian" нашрига берган интервьюси бўлган. Ўшанда футболчи Бельгиянинг ҳозирги авлодини "қари" деб атаганди.
Кевинннинг бу сўзларидан олдин ҳам ички муҳит яхши бўлмаган. Шундан сўнг вазият янада ёмонлашган. Ҳатто футболчилар муштлашишгача боргани айтилганди.
Маълумот ўрнида, Бельгия терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
Фикрлар